Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда миграцияга доир янги қонун 2024 йилдан кучга киради

275
Миграцияга доир янги қонун чет эл фуқаролари учун биометрик маълумотларга эга бўлган ягона ҳужжат жорий этишни назарда тутади.

 Россия Федерациясида 2024 йилда миграция соҳасига доир янги қонун кучга киради. Бу ҳақида РИА Новостига Миграция бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Кирилл Адзинов хабар қилди.


"Биз миграция соҳасидаги қоидаларни тубдан ўзгартирадиган катта қонун ёзяпмиз. Бу чет эл фуқароларининг кириши, қолиши, ишлаши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга таъсир қилади ва ҳозирда амалда бўлган бир қатор ҳужжатларни бекор қилишга олиб келади. Режаларга кўра, бу қонун 2024 йилда кучга кириши керак ", - деди Адзинов


Янги қонунда қуйидаги асосий ҳолатлар белгиланган бўлади:


Россияга киришнинг асосий иккита тури: виза билан ва визасиз; (ҳозирги кунда хорижий давтлар виза билан киради, МДҲ фуқаролари - визасиз кириш ҳуқуқига эга)

чет элликлар учун ягона ҳужжат жорий этилади (биометрик маълумотларга эга бўлган электрон карта). Ушбу ҳужжат ҳозирда расмийлаштириш талаб этилаётган барча ҳужжатлар ўрнини босади;

мажбурий тиббий суғурта доирасида мигрантларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ўзгаради (бугунги кунда ушбу суғуртадан фақат фавқулодда ва ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларда фойдаланиш мумкин);


Россияда миграция тўғрисидаги янги қонун бир неча йилдан буён ишлаб чиқилмоқда. 2021 йилнинг март ойида Миграция бўлими бошлиғи Валентина Казакова Sputnik билан бўлган интервьюда 2021 йил охирига қадар янги қонун ҳукуматга тақдим этилишини маълум қилган эди.


Манба: sputniknews-uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list