Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда ўзбекистонлик қурувчилар вайроналар остида қолиб кетди. Қурбон бор

314

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қурилиш вақтида 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси вайроналар остида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг Свердловск вилояти бўйича Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, қурилиш вақтида қазилган чуқурнинг таянч девори қулаб тушган. Бунинг оқибатида 1962 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси оёғидан жароҳат олган. Бундан ташқари, 1989 йилда туғилган яна бир ўзбекистонлик вайроналар остида қолиб, вафот этган.

Таъкидланишича, канализация трубаси шикастланиши ортидан етти метрли чуқурни сув босган ва шу сабабли марҳумни ер юзига чиқариб олиш осон бўлмаган.

Жасад маҳаллий вақт билан соат 21:14да Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан топилган ва чуқурдан чиқарилган. Россия Жиноят кодексининг 216-моддаси билан жиноят иши қўзғатиган, унинг энг юқори жазоси – беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу қурилиш майдонида ишларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган аниқ мансабдор шахслар белгиланмоқда.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list