Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияга ишга борадиган қурувчилар Ўзбекистонда ўқитилади

228
Россия ва Ўзбекистон Ўзбекистон ҳудудида қурилиш соҳасидаги мутахассисларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини баҳолашга қаратилган тадбирларни ташкил этишга келишиб олди

Россия Федерациясининг йирик иш берувчиларидан бири ҳисобланган “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Aнтон Глушков бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди ва у ерда яратилган шароитлар билан таништирилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ҳам олиб борилди.

Шу куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Муҳитдинов ва “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси президенти Глушков ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Россия Федерациясига юборилаётган Ўзбекистон фуқароларининг малакасини баҳолаш имтиҳонини рақамли платформа асосида масофадан топшириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида томонлар ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланди.

Мазкур битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш соҳасидаги мутахассисларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини баҳолашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалалар қайд қилинган.



Манба: sputniknews-uz.




Munosabat bildirmoq


Back to the list