Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Сурияда жангарилар 15 нафар ўқитувчини ўғирлаб кетишди

190

“Сурия демократик кучлар” курд-араб ташкилоти жангарилари мамлакатнинг шимолида Эл-Хасака вилоятидаги мактаблардан 15 нафар ўқитувчини ўғирлаб кетишди, деб хабар тарқатмоқда Суриянинг САНА миллий ахборот агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб.

Хабарда таъкидланишича, жангарилар Қамишли шаҳрининг бир нечта аҳоли яшайдиган туманларига бостириб кирган ва 15 нафар мактаб ўқитувчисини шаҳарда жорий қилинган комендантлик соатини бузганликда айблаб номаълум томонга олиб кетан.  

Бундан аввал шаҳарда давлат мактабларининг ёпилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

 Курд қуролли гуруҳлари АҚШ ҳарбийлари ёрдамида Эл-Хасака ва Ракка вилотининг катта қисмини ҳамда Алеппо ва Дейр-эз-Зор вилоятининг айрим аҳоли пунктларини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, мазкур тузулма жангарилари Эл-Хасака ва Қамишли шаҳарларининг аксарият даҳаларини ҳам ўз назорати остига олган.


Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list