Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонлар илтимосига кўра Тўра Боболов Балх ҳокими билан учрашди

247

Кеча, 27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби хабар берди

Қайд этилишича, йиғилиш афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган. Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари: озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёқилғи хусусида борган.

Учрашувда муҳокама этилган масалалар, жумладан Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Йиғилиш сўнггида томонлар энг долзарб чегараолди масалалари юзасидан ишчи алоқаларини давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Афғонистоннинг Балх вилоятлари биринчи марта бундай яқиндан алоқа қилаётгани йўқ. Хусусан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон делагацияси “Толибон” вакиллари билан учрашган.

“Ҳайратон” станциясида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон халқига аталган инсонпарварлик ёрдамини “Толибон” вакилларига топширган.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list