Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Толиблар Кобулдаги портлашларга алоқадор ИШИД аъзоларини йўқ қилди

223

Якшанба куни Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида содир этилган кучли портлашлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.

"Толибон" махсус кучлари Кобулдаги ИШИД ташкилоти аъзоларини йўқ қилди. Ariana News телеканалининг хабар беришича, Кобулдаги масжидлардан бирида содир этилган портлашларга алоқадор барча террорчилар йўқ қилинган. 

"Кучларимизнинг қатъий ва муваффақиятли ҳаракатлари натижасида ИШИД ячейкаси бутунлай йўқ қилинди. Барча террорчилар ўлдирилди", — деди "Толибон" расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид.

Якшанба куни Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида оломон орасида кучли портлашлар содир этилди.

ToloNews телеканалининг хабар беришича, камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.

18 ва 19 сентябрда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ҳам бир қатор портлашлар содир этилганди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни “ИШИД-Хуросон” ўз зиммасига олган.



Манба: kun.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list