Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Панжшерда толиблар ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди

167

Маълумот берилишича, жанглар Заманкур аҳоли маскани яқинида бўлиб ўтган ва икки соат давом этган.

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» ҳаракати ва миллий қаршилик фронти кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали хабар берди.

Телеканал манбаларининг сўзларига кўра, жанглар Заманкур аҳоли маскани яқинида бўлиб ўтган ва икки соат давом этган. Воқеанинг қолган тафсилотлари маълум қилинмаган.

«Толибон» август ойида Афғонистоннинг барча вилоятларини эгаллади. Аммо Панжшер узоқ вақт давомида қаршилик кўрсатиб келди.

Ҳозирда вилоят толиблар назоратида, бироқ Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари толибларга қарши курашни тўхтатгани йўқ.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list