- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Энди ўзбекистонликлар Россияда ишга кириш учун алоҳида имтиҳон топширади
Энди ўзбекистонликлар Россияда ишга кириш учун алоҳида имтиҳон топширади
Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Россия қурилиш ишларига жалб қилинадиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини имтиҳон орқали қабул қилади. Бу ҳақда Қурувчилар миллий уюшмаси ассоциацияси президенти Антон Глушков маълум қилди.
Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ассоциация сентябрь охирида ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Унда томонлар қурилиш соҳасидаги хорижлик ишчиларнинг малакасини текширишга келишиб олган.
Глушковнинг сўзларига кўра, ассоциация томонидан Ўзбекистонда ташкил этилаётган масофавий назарий имтиҳонларнинг 80 фоизи танланган мутахассислик бўйича касбий саволлар ва 20 фоизи меҳнат муҳофазаси бўйича саволлардан иборат.“Ноябрдан бошлаб Россияга кирадиган барча чет эллик ишчиларни нафақат эмлаш ва ИИВ текширувидан ўтказиш, балки имтиҳон ҳам топширишларини мўлжаллаяпмиз. Синов имтиҳонлари кейинги ҳафтада ўтказилади. Унинг натижасига кўра, биз Россиядаги қурилиш ишларига мос келадиган билим даражасини аниқлаб, ўтиш балини келишиб оламиз”, дейди Глушков.
Унинг таъкидлашича, имтиҳон ихтиёрий бўлади. Айтилишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга сайёҳлик визаси билан кириши, патент олиши ва кейин ишлаши мумкин. Бу ишлашга тўсқинлик қилмайди.
Унинг аниқлик киритишича, Россиядаги қурилиш муҳожирларининг 80 фоизи Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларусь фуқаролари“Бизнинг мустақил имтиҳонимиз мутахассиснинг билимини тасдиқлайди ва иш берувчига маълум кафолат беради”, дейди Антон Глушков.
“Умуман олганда, Ўзбекистон Россияни 40 мингга яқин мутахассис билан таъминлашга тайёр. Вазифамиз уни тенг равишда таъминлашдир. Россия ҳудудида чет элликлар доимий бўлиши керак, боиси қурилиш йил давомида амалга ошириалди”, дейди Глушков.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган чет элликлар мажбурий чиқариб юборилиши ёки уларга нисбатан бошқа маъмурий чора қўлланиши ҳақида хабар бергандик.
Манба: qalampir.uz