Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Европа суди Москвада қулликка тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг шикоятини кўриб чиқади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Европа суди Москвада қулликка тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг шикоятини кўриб чиқади

284

Страсбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Москванинг Голяново туманидаги озиқ-овқат дўкони эгаларига қулликка тушиб қолган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг шикоятларини кўриб чиқади. Бу ҳақда ИҲЕС сайтида айтилган.

ИҲЕС беш жабрланувчининг иккита шикоятини бирлаштирди. Биринчиси 2016 йилда Ўзбекистон фуқаролари Г.Н. ва Б.Қ., қозоғистонлик Ф.М. ва А.М. номидан, иккинчи ариза 2018 йилда шу давлат фуқароси Н.И. томонидан юборилган

Судда аёллар манфаатларини «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази адвокатлари ҳимоя қилади, улар «Фуқаролик ёрдами» қўмитаси билан ҳамкорликда экани айтилган. Суд Россияга иш бўйича саволлар юборади, дея маълум қилди қўмита. 

«ИҲЕС жавобгарга - бу ерда жавобгар Россия - инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг эҳтимолий бузилишлари ҳақида саволлар юборади. Жавобгар суд мажлисига йўл қўймаслик учун аризачилар билан келишув битими тузиши мумкин. Қандай ҳолат бўлмасин, ишни кўриб чиқишнинг фаол босқичи бошланмоқда», дея тушунтирди ҳуқуқшунос Иван Новиков. 

Муҳожирлар қулликда сақланган озиқ-овқат дўконлари Голяноводаги Уралская, Парковая ва Новосибирская кўчаларида жойлашган. Дўкон эгалари - эр-хотин ва уларнинг қариндошлари. 

«Фуқаролик ёрдами» қўмитаси хабарига кўра, тадбиркорлар аёллардан ҳужжатларни олиб қўйган ва Россияда меҳнат муҳожири сифатида рўйхатдан ўтказишдан бош тортган. Шу билан бирга, жабрланганлар ҳеч қачон меҳнати учун ҳақ олмаган, уларга дўконлардан чиқиб кетиш тақиқланган, шунингдек, ертўлада ухлашга мажбур қилинган. 

«Йиллар давомида дўкон эгалари ва ходимлари Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон фуқароларини ҳақ тўланмайдиган меҳнатга мажбурлаган, зўрлаган, калтаклаган ва хўрлаган. Агар улар ишлашдан бош тортса, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан таъқиб қилиниши билан таҳдид қилинган», деб ёзади «Фуқаролик ёрдами». 

Қўмита полициячилар ва терговчилар жабрланувчиларнинг жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги мурожаатларини эътиборсиз қолдирганини қайд этди. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list