Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

«Толибон» Қандаҳорда ИШИДнинг 3 нафар жангарисини йўқ қилди

168

«Толибон» Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида ИШИДнинг уч нафар жангарисини йўқ қилдию Отишмада, шунингдек, икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни «Толибон» Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази раҳбари Қори Саид Ҳостий Twitter’да маълум қилган, деб ёзади «Интерфакс».

Ҳостийнинг сўзларига кўра, тозалаш операцияси Қандаҳордаги шифохона яқинида ўтказилган. Ҳодиса натижасида толиблар орасида қурбонлар йўқ, дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Афғонистон оммавий ахборот воситалари «Толибон» полициясининг расмий вакили Мобин Хонга таяниб хабар беришича, Кобулнинг, асосан, ҳазора-шиалар яшовчи Коте Санги ҳудудида 15 ноябрь куни эрталаб портлаш содир бўлган, оқибатда икки тинч фуқаро яраланган.

«Йўл четига ўрнатилган бомба портлаб кетди. Натижада икки ҳамюртимиз жароҳат олди», — деган «Толибон» вакили Aamaj News нашрига.

Ноябрь бошида Кобулдаги Сардор Муҳаммад Довуд Хон номли ҳарбий шифохонанинг кириш қисмида номаълум шахс ўзини портлатиб юборган эди. У билан бирга камида 15 киши ҳалок бўлган. ИШИД террорчилик ташкилоти ушбу портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон разведка хизматининг АҚШда малака оширган бир неча собиқ ходимлари, шунингдек, юқори ҳарбий қисмлари ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими сафига қўшилган. The Wall Street Journal нашрига кўра, улар Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ва «Толибон» таъқибига учраётгани туфайли шундай қилмоқда. Хабарларга кўра, «Толибон» ҳаракати собиқ ҳукуматда ишлаганларнинг барчасига амнистия ваъда қилган бўлса-да, аслида уларга қарши репрессияларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Ироқ разведка бўлинмалари мамлакат ғарбидаги Анбар вилояти чўлида ИШИД етакчиларидан бирини йўқ қилган эди. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари радикалларнинг учта бошпанасини вайрон қилган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list