Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда мигрантларга қачондан ID-карта берилиши маълум бўлди

143
Россия ИИВ мамлакатга уч ойдан зиёд муддатга келаётган меҳнат мигрантлари ва хорижликларга ID-карта беришни бошлайди.

Россияда 29 декабрдан меҳнат мигрантлари ва хорижликларга электрон ID-карта бериш бошланади. Тегишли фармонга Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев имзо чекди.

Ҳужжат Россияга 90 кундан зиёд муддатга келаётган барча меҳнат мигрантлари ва хорижликларга берилади. Унда албатта ID-карта эгасининг бармоқ излари ва сурати бўлади.

Электрон карталар оддий пластик карта кўринишида бўлади. Олд томонида хорижликнинг 8,5 х 5,3 м ўлчамдаги сурати жойлаштирилади. Бундан ташқари, ҳужжат индентификация рақамига эга бўлади. Ҳужжатда хорижликларнинг исм-шарифи, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси кўрсатилади.

Картанинг орқа томонида хорижликнинг қайси давлат фуқароси эканлиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади. Шунингдек, у ерда микросхема кўринишидаги маълумотларни электрон ташувчи бўлади.


Манба: sputniknews-uz.com



Munosabat bildirmoq


Back to the list