Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда олти ўзбекистонликни қулликка сотган қидирувдаги шахс ушланди

312

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда олти нафар ўзбекистон фуқаросини қулликка сотиб юборган бошқа бир ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар пойтахт полиция департаментига таяниб, хабар берди.

Эркак давлатлараро қидирувда бўлган. 2014 йилда у олти нафар фуқарони Қозоғистонда юқори маошли ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетган.

Олма-отада у ватандошларининг паспортларини олиб, бошқа шахсга бериб юборган. Етти ой эркаклар оғир шароитларда ишлашга мажбурланган. 2015 йилда Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган шахс беш йилга озодликдан маҳрум қилинган.

“2019 йилда суд қарори билан жазонинг ўталмаган қисми шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилди. Шартли озодликка чиққан айбдор Қозоғистонга қочиб кетган. У Ўзбекистонда қидирувга берилган. Ҳозирда суд қарори билан эркак қамоққа олинган, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда”, дейилади хабарда.



Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list