Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини қайтарадиган биринчи самолёт бугун учади

332

Бугун, 28 февраль куни Украинадан Польшага ўтказилган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш бўйича илк парвоз амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатдаги ватандошларни ортга қайтариш бўйича чораларни кўраётгани ҳақида хабар берган эдик.

ТИВ берган маълумотга кўра, Украинадаги 600 дан зиёд ўзбекистонлик Польша чегарасига етказилган.

Польшага фуқаролар Украинанинг Львов шаҳридан жўнатилмоқда, автобуслар фақат комендант соати (22:00-08:00) давомида ҳаракатини тўхтатмоқда.

Ватанга қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари томонидан ҳеч қандай ПЗР-сертификатларини тақдим этиш ва Польшага кириш визасини расмийлаштириш талаб қилинмайди.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list