Dolzarb! Информация для родителей
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Деновда маҳалла болаларига “ҳужра”да ноқонуний диний таълимот бериб келаётган шахс қўлга олинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Деновда маҳалла болаларига “ҳужра”да ноқонуний диний таълимот бериб келаётган шахс қўлга олинди

233

Денов туманида яшовчи, К.Жуманазар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб яшаш хонадонида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга етмаган шахсларга “ҳужра” шароитида диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний диний таълим бериб келаётган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

2022 йилнинг 12 февраль куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бошқармаси ва Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.Жуманазардан диний адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list