Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Украинадан қанча ўзбекистонлик қайтариб олиб келингани айтилди

350

Украинадан Польша орқали Тошкентга қайтарилган ўзбекистонликларнинг 1186 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов маълум қилмоқда. 

Унинг қайд этишича, 1-2 март кунлари "Uzbekistan Airways" АЖнинг учта самолёти билан 677 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Польшанинг Катовице аеропорти орқали Украинадан эвакуация қилинган.  

Бугун, 2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Украинадан Польша ҳудуди орқали бешта авиарейслар билан 1 186 нафар ўзбекистонлик олиб келинган.  

“Бугун яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Биринчи рейс Тошкент шаҳридан соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилади”, дейди вакил.  

Маълум қилинишича, Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 350 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган. 

“Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакатимиз фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.  

Мамлакатимизнинг Польша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқароларимиз учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда”, дейди Қобулжонов ўз баёнотида. 

Манба: Qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list