Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда ёш гўдаги билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

342

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу каби қийин аҳволда қолган асли фарғоналик Б.Н. Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилди.

 Маълум бўлишича, Б.Н. оиласи билан 2019 йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетган. Ёш аёл фарзанди билан турар-жой ва маблағсиз қолиб кетганлигини маълум қилиб, Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўрайди.

 Б.Н. ва унинг фарзанди Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.

 


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list