Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россиянинг Украина билан чегарадош бир қатор ҳудудларида террористик хавфнинг юқори даражаси жорий қилинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиянинг Украина билан чегарадош бир қатор ҳудудларида террористик хавфнинг юқори даражаси жорий қилинди

141

Краснодар ўлкасининг Украина билан денгиз орқали чегарадош бўлган Ейск ва Шербиновск ҳудудларида террорчилик хуружи хавфининг «сариқ» даражаси жорий этилди. Бу ҳақда Краснодар губернатори Вениамин Кондратев хабар қилган.

Белгород вилоятида 11 апрелдан 25 апрелга қадар террорчилик хавфи энг юқори – «сариқ» даражага чиқди, дея баёнот берган вилоят губернатори Вячеслав Гладков.

«11 апрелда бошлаб 25 апрелгача бутун вилоят ҳудудида террорчилик хавфининг «сариқ» даражаси жорий қилинди. Бу нима дегани? Сариқ даража ҳукуматнинг, кучишлатар тузилмалар ва аҳоли хавфсизлиги учун чора-тадбирларни назоратга олиш имконини беради. Бундан қўрқиш эмас, балки биргаликда бирдамликда ҳаракат қилиш керак», — деб ёзган Гладков.

Вилоят губернатори террористик хавф даражаси сабаб Белгород аҳолисига қуйидаги тавсияларни берган:

  • гавжум жойларга боришдан тийилиш,
  • уйдан чиқаётган муҳим ҳужжатларни ўзи билан бирга олиб юриш,
  • турар жойлар яқинида бегона шахслар ёки автомобиллар пайдо бўлганида ҳушёрликни йўқотмай, тегишли органларга хабар бериш,
  • оила бўлиб фавқулодда ҳолатлар юз берганда қандай ҳаракат қилиш режасини муҳокама қилиб олиш.

«Шунингдек, 11 апрелда 25 апрелгача петардалар, феерверклар ва мушак отишни тақиқлаш ҳақидаги қарорни имзоладим, бу орқали одамларда ваҳима уйғотадиган баланд шовқинлардан холи бўламиз», — деган Гладков.

11 апрелдан Россиянинг Курск ва Брянск вилоятларида, Воронеж вилоятининг икки ҳудудида террористик хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинган. Ушбу ҳудудларнинг ҳаммаси Россия 24 февралда махсус ҳарбий операцияларни бошлаган ва ҳанузгача ўзаро тўқнашувлар давом этаётган Украина билан чегарадош.

Қрим раҳбари Сергей Аксенов ҳам яриморолнинг шимолида жойлашган туманлар ва шаҳарларда террористик хавфнинг «сариқ» даражасини жорий этган.



Манба: daryo.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list