Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Афғонистонлик ва қирғизистонлик наркокуръерлар Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонлик ва қирғизистонлик наркокуръерлар Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

216

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, бир гуруҳ оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ darakchi.uz маълум қилди.

Хусусан, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган, Қоракўл туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Қоракўл тумани Тайқир МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида 1 кг. 681 гр. "опий" моддасини 1959 йилда туғилган, муқаддам судланган шахсга 9.100 АҚШ долларига сотган вақтида, уларнинг ҳар иккиси ҳам қўлга олинди.

Дастлабки суриштирув  давомида, оғуфуруш хонадонининг томорқасига  яшириб қўйилган яна 1 кг. 68 гр. “опий” моддаси ҳам  расмийлаштириб олинди.

Маълум қилинишича, у гиёҳвандлик воситаларини афғонистонлик наркокурьерлардан олиб келган. 

Тезкор тадбирнинг иккинчи босқичида, 1971 йил Афғонистоннинг Балх вилоятида туғилган Афғонистон фуқароси 940 гр. "опий" моддасини Бухоро шаҳрига олиб келиб, 2.500 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган.

Таъкидланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси бошқа афғон наркокуръерлари томонидан божхона назоратидан яшириб, мамлакатимиз ҳудудига олиб ўтилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 3 кг. 689 гр. “опий” моддаси мусодара қилинди.

Ҳозирда ҳар учала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорасув шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан Андижон шаҳрига етказиб берилган 5 кг. 311 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 224 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, унинг жиноий шериги бўлган, Қорасув шаҳрида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан  икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list