Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ИД Афғонистон шимолида Россияга қарши тарғибот олиб бормоқда

969

Исломий давлат” Афғонистон шимолий ҳудудларида ўзбек, тожик ва туркманлар орасида Россияга қарши кучли тарғибот олиб бормоқда.

 “Исломий давлат” Афғонистон шимолида аҳоли орасида фаол равишда Россияга қарши тарғибот олиб бормоқда, деб хабар қилмоқда Афғонистонлик депутат Фейсал Сами, РИА Новости хабарига асосан.

ИД жангарилари шундай йўл билан маҳаллий аҳоли вакиллариниа ўз сафларига қўшиб олмоқчи.

“Исломий давлат” вакиллари Афғонистоннинг Марказий Осиёга чегарадош бўлган ҳудудларида яшаётган ўзбек, тожик ва туркманлар орасида Россияга қарши кучли тарғибот олиб бормоқда. Улар шундай йўл билалан ёшларни ўз сафларига жалб қилишни ният қилган", - деди Сами.

Депутат фикрига кўра, Афғонистондаги ИД жангарилари, айрим кучли давлатлар томнидан яширин ҳолда қўллаб-қувватлаб турилганинини хабар қилди. Депутат фикрига кўра, бировинг ёрдамисиз дангарилар бу ерда жойлашиб ола олмасдилар.

Депутат айтишига қараганда, ИД Афғонистон орқали Марказий Осиё ҳудудига кириб Россия манфаатларига зарар келтиришни ўзига мақсад қилиб олган.

Россия бир неча бор Афғонистон шимолида ҳеч қандай белгиларга эга бўлмаган вертолетларда жангарилар ва уларга қурол-яроғ олиб келинаётганига эътибор қаратган эди.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list