Dolzarb! Технология информационного воздействия на молодежь

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ТЕРРОРИЗМ ВА ТАЖОВУЗКОР ЭКСТРЕМИЗМ ИЖОДКОР ЁШЛАР НИГОҲИДА

1159
Ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг ёт ғояларидан асраш, уларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида республикамизнинг санъат коллежлари, хусусан Фарғона санъат коллежида ўқувчилар ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди. 

  Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий кўмаги билан “Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш” лойиҳасининг “СТОРИКРАФТ - Биринчи ҳудудий инновацион лаборатория доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон журналистлари минтақада терроризм ва экстремизмнинг олдини  олиш бўйича “Чизилган тақдирлар” номли лойиҳани амалга оширишмоқда.  Лойиҳа Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг 3 та ҳудудида ўтказилмоқда.

  - Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда, дейди лойиҳа раҳбари Наргис Қосимова. -Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда. Мазкур танловнинг асосий мақсади ёш авлод вакиллари терроризм ва тажовузкор экстремизм таъсири остига тушиб қолишига йўл қўймаслик, уларнинг бу борадаги хабардорлигини оширишдан иборат. Лойиҳа якунида ғолибларнинг реал воқеалар асосида яратилган комикслари видео шаклга келтирилиб, интернетнинг ёшлар кўпроқ фойдаланадиган ижтимоий тармоқларига жойлаштирилади.

  Мазкур лойиҳада фаол қатнашган Фарғона санъат коллежи талабалари билиб-билмай турли террористик ва экстремистик оқимларга кириб қолган ва турли аянчли ҳолларга тушган ёшлар тақдирни реал воқеалар асосида ёшлар ўртасида ўтказиладиган расмлар танловига тақдим этишди. Мазкур танловда коллежнинг 10-синф ўқувчиси Кимёхон Жўраева,  3 курс талабалари Шахзода Тўхтарова, Махлиё Собировалар чизган комикслари ғолиб деб топилди.

  -Мен мазкур танловда қатнашиб,”Қабоҳатга етаклаган йўл” номли ҳикояни  суратларда акс эттирдим, - дейди танлов ғолиби Кимёхон Жўраева.- Расмларни чизиш жараёнида воқеа қаҳрамонларининг ҳаётини  қайтта-қайта ўрганишга тўғри келди ва аксарият ёшлар афсуски экстремистлар қармоғига алданиб тушаётганлигини  гувоҳи бўлдим. Ўйлайманки, чизган расмларим видеокомикс шаклида тенгдошларимизнинг жоҳил одамлар домига тушиб қолмаслигидан асрашга ёрдам беради, деб ишонаман.

  Барча ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланиб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.









 Иқболжон Абдужабборов



Munosabat bildirmoq


Back to the list