Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Qonunlar va moddalar sharhlari

ЙИЛИГА 4 ЭКИҲ БАДАЛ ТЎЛАГАН МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ПЕНСИЯ СТАЖИ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ, ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ БЎЙИЧА ЮБОРИЛАДИ

Президентнинг 5.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА сайтида хабар берилди.

Ходимларни хорижга жўнатиш учун лицензиялар

2018 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга мамлакатимиз фуқароларини хорижий давлатларда ишга жойлаштиришга рухсат берилади. Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан лицензия олиш талаб этилади.

Шуни қайд этиб ўтамизки, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 50 минг АҚШ долларини захира сифатида киритиш лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади. Мазкур маблағлар ишлатиб юборилса (масалан, хориждаги меҳнат мигрантларига ёрдам бериш учун), ташкилотга захирани талаб этилган даражагача тўлдириш мажбурияти юклатилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда маблағлар қайтариб берилади. 

Шу ўринда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур соҳада узоқ вақт «монопол» ўрин эгаллаб келганини эслаб ўтиш ўринли. Ушбу йўналишда рекрутинг агентликлари фаолият юритмади. Бу соҳадаги муаммолар ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Мустақил равишда пул топишга чиқиш соддалаштирилади

2018 йил 1 августдан эса хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар пенсия ҳисобланаётганда хориждаги иш стажлари ҳисобга олиниши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий бадалларни камроқ тўлашлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир ихтиёрий бадалларнинг энг кам миқдори ойига 1 ЭКИҲ ёки йилига 12 ЭКИҲни ташкил этади (материал эълон қилинган пайтда – 2 066 880 сўм). Шу тариқа, энг кам бадал суммаси 3 баравар камайди. Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова) қаранг.

Бундан ташқари, хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ихтиёрий рўйхатдан ўтиш таомилини жорий этган ҳолда, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинмоқда. Гап шундаки, ҳозир Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан тилга олинган рухсатномани олган шахсларга, шунингдек Ўзбекистоннинг хориждаги ташкилотларида ишлаган фуқароларга ихтиёрий бадалларни тўлашга рухсат берилади (Низомнинг 2-банди 2-хатбошисига қаранг). Шу сабабли аксарият ташқи меҳнат мигрантлари пенсия стажи билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имкониятидан маҳрум эдилар.

Хорижда ўз ҳолимизга ташлаб қўймайдилар

Ва, ниҳоят, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Бошқалар қатори, унинг маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

  • республика ҳудудларида хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни кетишдан олдинги мослаштириш, касбий тайёрлаш, хорижий тилларга ўқитиш ва билим даражаси юзасидан тест синовлари ўтказиш, фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш марказларини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш;
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситишдан жабрланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, оғир молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
  • меҳнат миграциясида бўлган даврда жароҳатланиш, бахтсиз ҳодиса сабабли тиббий хизмат кўрсатиш талаб этилган фуқароларга, кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини меҳнат мигранти ҳисобидан тўлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тўланган маблағлар ушбу фуқаролар томонидан кейинчалик қоплаб берилиши шарти билан, тиббий хизмат кўрсатиш;
  • ишга жойлашган давлатнинг тегишли муассасалари томонидан тасдиқланган ҳолларда республикадан ташқарида меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хориждаги меҳнат фаолияти вақтида меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келган шикастланиш ёки жиддий жароҳатланган фуқароларни олиб келиш ва б.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларига хорижда самарали фаолият юритишлари учун дипломатик паспортлар тақдим этилади.

Самир Латипов.


Манба: norma.uz






Back to the list