- Bosh (sahifa)
- Biz terrorizmga qarshi!
- Qonunlar va moddalar sharhlari
Qonunlar va moddalar sharhlari
-
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3584-сон қарори эълон қилинди.
-
Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3584-сон қарорида меҳнат мигрантларини ташиш шароитларини такомиллаштириш ва уларни хорижда иш билан таъминлашга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган.
-
Иш берувчи таклиф этиши керак бўлган бошқа ишга ўтказишлар орасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ўрнига бошқа ишга ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди. Шарҳимизда бошқа ишни таклиф этиш ва ходимнинг бошқа ишга ўтишдан бош тортишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари ва бунда кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида сўз юритамиз.
-
Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланди.
-
Йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш тартиби белгиланди
-
Ўзбекистонда хорижга чиқиш стикерларининг бекор қилиниши ва хорижга чиқиш учун янги паспорт жорий этилиши ҳақида илк бор президентнинг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш паспортини жорий этиш тўғрисида»ги фармонида айтилган эди.
-
Қонунчиликка кўра айрим ҳолларда чет элга чиқиш чекланиши мумкин. Масалан, агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар уни чет элга чиқиши чекланади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
-
БАА президенти шайх Халифа бин Зайд Ал Нахайян 2012 йилда қабул қилинган кибержиноятларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунга интернет орқали террорчи ва ноқонуний ташкилотларни тарғиб қилганлик учун жазони кучайтирувчи тузатишларни киритди, деб хабар берди WAM ахборот агентлиги.
-
Россия Федерациясида 10 августдан бошлаб қабул қилувчи томон агар у кўрсатиб ўтилган манзилда ортиқ яшамаётган бўлса хорижий фуқарони миграцион ҳисобдан чиқариши шартлигини белгиловчи федерал қонун кучга кирди.
-
Таъкидлансинки, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкиллаштирилган тарзда йиғиш юзасидан халқаро шартномалар тузиш, уларнинг республика ташқарисида иш жойларига хавфсиз тарзда етиб боришини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, ноқонуний меҳнат миграциясининг катта оқими ҳалигача сақланиб қолмоқда.