• Bosh (sahifa)
  • nashirlar
  • Tahlill
  • Кошкин: Ўзбекистон, Туркия ва Покистон машғулотлари – афғон таҳдидига жавоб

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Кошкин: Ўзбекистон, Туркия ва Покистон машғулотлари – афғон таҳдидига жавоб

Андрей Кошкин Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири, Ҳарбий сиёсатчилар уюшмаси эксперти, захирадаги полковник Андрей Кошкин Тошкентнинг минтақадаги мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтираётгани мантиқан ва ўз вақтида қилинаётган ҳамкорлик деб ҳисоблайди.

Экспертнинг фикрига кўра, режалаштирилган машғулотлар сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан танлаган бошқа мамлакатларнинг ҳарбийлари ва махсус бўлинмалари билан ҳар томонлама ҳамкорлик тактикасига мос келади.

“Ўзбекистон Россиянинг махсус бўлинмалари билан аллақачон машғулотлар ўтказди, ўтган йили қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамда Тожикистон ҳарбийлари билан кенг кўламдаги махсус операциялар машғулотлари бўлганди. Эндиликда Туркия ва Покистон билан. Бир ҳисобда, бу каби яқин ҳамкорлик зарурияти Афғонистондаги мураккаб ҳолат ва бу давлат ҳудудидан жангари ва террорчиларни кириб келиш таҳдиди билан юзага келган”, - дея таъкидлади Кошкин.

Унинг сўзларига кўра, минтақанинг турли мамлакатлари хавфсизлик соҳасида қанча фаолроқ ҳамкорлик қилиб, тажриба алмашса, минтақадаги вазият шунча барқарорлашади.


Манба: sputniknews-uz


Back to the list