Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

«Илм учун қилинаётган ҳамма ишлар хўжакўрсингадир»

“Илм соҳасидаги қолоқлигимиз бошқалардан кўра илмга кўпроқ уринишимиз лозимлигини тақозо қилади. Воқеъликда эса, бунинг тескариси бўлмоқда. Бошқа тараққий этган халқлар йил сайин, ой сайин илмга кўпроқ маблағ сарфлаб, илмдан яна ҳам кўпроқ фойда олишга уринаётган бир пайтда биз мусулмонлар бефойда нарсаларга керагидан ортиқ маблағ ва куч сарфлаб, илмга эса керакли нарсани ҳам ажратмаяпмиз. Илм учун қилинаётган ҳамма ишлар хўжакўрсингадир.

Ислом юртларида илмий савияни ўқув юртларининг сони ва номига, талабаларнинг ададига қараб ўлчаш одат бўлиб қолмоқда. Бу эса ожизлик аломатидир. “Бизда фалонча дорулфунун бор, аҳолининг фалон фоизи талаба”, дейиш билан нима фойда топилади?

Аслида эса, илмнинг савияси унинг жамиятга келтираётган фойдасига қараб белгиланади. Бошқалар ҳар бир илмдан инсон учун, инсоннинг яхши яшаши учун фойда олиш билан банд бўлиб турган бир пайтда биз саводхонликни илм, деб юрибмиз”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
"Ҳадис ва Ҳаёт" 3 жуз, "Ният, ихлос ва илм" китоби

Манба: azon.uz




Back to the list