- Bosh (sahifa)
- nashirlar
- Ekskluziv
- Ёшлар ва радикализм: радикал ғояларга киришнинг сабаб–оқибатларининг механизмлари ва унга қарши туриш стратегияси
Ёшлар ва радикализм: радикал ғояларга киришнинг сабаб–оқибатларининг механизмлари ва унга қарши туриш стратегияси
Юртимиз ривожланиш йўлида бормоқда. Бу ўзгаришлар билан бир қаторда давлат паст-баландликлардан ўтиши тайин. Юзага чиқаётган муаммоларнинг ечим топиши халқимизда ҳар қандай ўзгаришларга ишончлилик руҳи ортмоқда. Аммо гуруч курмаксиз бўлмас деганларидек, яхшисини яшириб, ёмонини оширадиган ватанҳоинлар ҳам учраб турибди. Улар, айниқса ёшларимиз радикал оқимларга кириб қолаётгани ачинарли холдир. Бизда жамиятнинг барқарор ривожланиши ва хавфсизликни таъминлаш учун радикал тузилмалар шаклланишига қарши туриш стратегияси қандай? Мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси Номзодларни дастлабки танлаш ва тайёрлаш бўлими бошлиғи Гавҳар Каримовани атрофлича таҳлилга чорладик.
Радикал тушунчаси чегара билмайди
Замонавий жамиятлардаги радикал тузилмаларга киришнинг сабаб–оқибатлари механизмида турли омиллар кузатилади. Бугунги кунда радикализм ва унинг асосида юзага келувчи терроризм, ўз характери ва мазмунига кўра чегараларни тан олмайди ва бир давлат ҳудудидаги фаолият билан кифояланмайдиган халқаро ҳодиса хисобланади.
Шу билан бирга, уларга тор доирада ҳаракат қилиш, таркибининг кам сонли бўлиши – бу бир томондан махфийлик туфайлидир, амалда эса, улар соғлом фикрдан маҳрумлиги билан ажралиб турувчи, бузғунчилик, меҳрсизлик, нафрат ғоялари асосида ҳаракатланувчи инсонлардир. Боз устига - носоғлом тасаввур, ўз фикрига эга бўлмаган ва жамият эътиборини ўзига қаратиш истагида бўлган одамлар радикал оқимларга қўшилиб қолмоқдалар.
Радикал тузилмаларнинг торлиги, кенг омма орасида асло таянчи йўқлиги, қўрқитишга, беқарор ҳолатни яратиш ва жамиятда ваҳима уйғотишга мойиллиги борлигини кузатамиз. Диний тус бериш ва шиорлардан фойдаланиш гўёки халқ номидан айтилаётган хиссиётни шакллантиришга қаратилган. Радикализм ва ундан келиб чиқувчи терроризм сиёсий заифлик бўлиб, чорасизлик баробарида сиёсий кураш олиб бориш учун қабул қилинган қонунларни онгли равишда инкор этиш ва қабул қилмаслик ифодаси, сиёсий кучсизликни намоён этиш саналади.
Қармоққа илинган қўзичоқ
Замонавий дунёда ёшларнинг радикал тузилмалар тўрига тушиб қолишларининг сабаблари ва механизмлари ўрганилар экан, мутахассислар кўп ҳолларда ёлланиладиган, танлаб олинадиган объектлар айнан юқорида айтиб ўтилган хусусиятларга эга шахслар эканлиги қайд этадилар.
Бунда, ҳар бир ёш инсоннинг алоҳида хусусиятлари билан биргаликда, қоидага кўра, уларни бирлаштириб турувчи хусусиятлар яъни, ўз ўрнини топмаганлик, ўзига ишонмаслик, носоғлом-қалбаки қадриятлар, дунёни нотўғри қабул қилиш, ранжиш ва унинг оқибати ўлароқ дарғазаблик, гумонсираш, ташқи таъсирга мойиллик, ирода заифлиги, нобарқарор психика ҳамда етарли билимга эга эмаслиги кузатилади. Бундай нобарқарор элементларга эга ёшлар профессионал тайёргарликка эга радикал тузилмалар эмиссарларининг алоҳида диққат марказида туради. Бундай ёшларга тегишли усуллар қўлланганда, уларни радикал тизимларга ёллаш ва улардан келгуси ҳаракатларни ўтказишда фойдаланишга имконини беради.
Шу тариқа, фаолларни ёллашда юқоридаги омилларга асосланган ҳолда алоҳида танлов қўлланилади, бундай омиллар бартараф этилганда эса, радикал тузилмаларни потенциали камайиб фаолларни жалб қилиш даражаси тораяди. Бу эса, ўз навбатида, камроқ одамлар террористик тузилмалар сафига қўшилиб қолинишини англатади.
Зўравонлик "вируси" тарқалишининг олдини олишдаги ислохотлар
Бизнинг назаримизда, мамлакат халқининг реал эҳтиёжларига асосланган ва мамлакатнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, жамоатчилик, маданий ҳаётининг ўзакларини қамраб олувчи ва барча соҳаларни ислоҳ қилишга ва ўнлаб дастурларни амалга оширишга йўналтирилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонни тараққиёт стратегияси дастури бу саволга бевосита жавоб беради.
Уни амалга ошириш доирасида иш ўринларини кескин кўпайтириш, иқтисодиётни, янги тармоқларни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг инновацион ёндашувлари ва замонавий технологияларини қўллаш, қонунларни либераллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бунда таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишларини ривожлантириш масалалари алоҳида кўриб чиқилмоқда.
Бунинг баробарида, давлат кўмагида, яқин ва узоқ хорижга вақтинчалик пул топиш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш дастури амалга оширилмоқда.
Кенг кўламли халқаро механизм
Хавфсизликни таъминлашга кўмаклашишга қаратилган БМТ нинг “Барқарор тараққиёт мақсадлари” глобал дастури ва ЕХҲТ нинг “Инсоний мезонлар” дастурлари билан барча асосий йўналишларда ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистонни тараққиёт стратегиясида, Ўзбекистонда соғлом қадриятлар, юксак маънавият, бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ислом динининг Ўзбекистонга хос инсонпарварлигини шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида урғу берилган.
Стратегия жадал суръатларда амалга оширилмоқда, хаётимизда янгидан-янги йўналишлар билан бойитилмоқда. Ушбу стратегияни амалга оширишда ёшлар бош бенефициар эканлигини яхши биламиз. Бу билан, мамлакатда барқарор тараққиёт ва барқарорликка эришиш орқали, биз ёшларни радикал тузилмалар эмиссарлари диққат-эътиборига тушиб қолмасликларини, хатар гуруҳига кирувчи ёшлар сонини қисқартиришга эришамиз.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси мамлакат умум манфаатларига жавоб беради ва етакчи халқаро ташкилотлар дастурларига мувофиқ бўлиб, ҳақли равишда, радикал тузилмаларга қарши туриш ва ёшларни радикализмдан химоя қилиш, кўп қисмли, узоқ муддатли универсал стратегия сифатида кўришимиз мумкин.
Бу эса ўз навбатида, Европа ва бошқа мамлакатларда кузатилаётган ёш иммигрантларнинг ислом шиори остида радикал оқимларига кириб қолишни, уни оқибатида келиб чиқаётган исломофобияни камайтиришга, радикализмга қарши курашни профилактика дастури сифатида қараш мумкин.
Ўзбекистон бўлажак БМТ Бош ассамблеяси (БМТ БА)да ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги махсус конвенцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди, унда асосий урғулардан бири глобал даражада ёшларнинг соғлом ижобий шароитда камолотга етказиш учун шароитлар яратишга қаратилган. БМТ нинг барча аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган мазкур ташаббусга ҳамоҳанг равишда, БМТ БА нинг махсус резолюцияси – “Диний маърифат ва бағрикенглик” қабул қилиниш ташаббуси билдирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу ташаббуслари, бизнинг фикримизга кўра, ёшларни радикализм ва исломофобия кўринишидаги, нотўғри фикрларига реал қарши туришдаги муҳим қадамдир.
Барқарор ривожланиши ва хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги тавсияларни келтиришни жоиз деб биламан.
*ислом байроғи остидаги радикализмга жавобан исломофобия кўринишлари намоён бўлган мамлакатларда, тинчлик ва эзгулик дини ҳисобланган ислом дини асосида инсонпарварлик ғояларига асосланган ёшлар форумларини ташкил этиш;
*ислом байроғи остида радикализм намоён бўлаётган ва исломофобия ҳолатлари кузатилаётган жойларда, айниқса ёшлар орасида, Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси универсал стратегия сифатида, зўравонликка асосланган экстремизм ва терроризмга қарши, айниқса исломдаги инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини амалга ошириш борасидаги тажрибасини тарғиб этиш.
Наргиза МАМАЗИЯЕВА сухбатлашди.