- Bosh (sahifa)
- nashirlar
- Infografika
- Давлат идоралари томонидан эълон қилиниши шарт бўлган очиқ маълумотлар
Давлат идоралари томонидан эълон қилиниши шарт бўлган очиқ маълумотлар
Рўйхат 2013—2020 йилларда Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг 7-сонли мажлис баёни 5-иловасида келтирилган.
Рўйхат билан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг веб-сайтида танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги 232-сон «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорида Очиқ маълумотлар порталини шакллантириш белгиланган.

Фото: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг матбуот хизмати
Қарорга асосан, маҳаллий ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ўз расмий веб-сайтлари ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотларни вақтида янгиланиб бориши лозим.
Манба: zamin.uz