• Bosh (sahifa)
  • nashirlar
  • Intervyu
  • Чартер рейслар, чегарада қолаётган ва чипта учун пули йўқ ватандошлар тақдири — Вазирлик масъули билан интервью

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Чартер рейслар, чегарада қолаётган ва чипта учун пули йўқ ватандошлар тақдири — Вазирлик масъули билан интервью

 12 май куни Транспорт вазирлиги томонидан ўтказилган брифингда хорижда қолаётган ўзбекистонликларни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш режалари борасида маълумот берилди.

Kun.uz мухбири брифингдан кейин ҳам очиқ қолган бир нечта саволлар билан вазирлик матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовга юзланди.

— Брифинг давомида чартер рейслар вақтини маълум қилдингиз, лекин Россияда қолаётган ўзбекистонликлар сони жуда кўп ва уларни сиз айтган рейслар билангина олиб келиш имконсиз.

Ўзбекистонга қайтишни истаётган бошқа фуқаролар учун ҳам рейслар ташкил қилинадими?

— Ўзбекистонга қайтишни хоҳлаган хориждаги фуқароларнинг катта қисми Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келади. Эълон қилинган парвозлар рўйхатида Россиянинг 8 та шаҳарларидан 11-24 май оралиғида чартер рейслар амалга оширилади. Албатта, бу 8 та авиарейслар орқали барча фуқароларни олиб келишнинг имконияти йўқ. Буни фуқаролар тўғри тушунишлари лозим. Консулликлар ва элчихоналаримиз орқали қайтиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантириб бориляпти. Рўйхатдан ўтган барча фуқароларни чартер рейслар орқали олиб келишга ҳаракат қилинади. Улардан бизни тўғри тушунган ҳолда сабрли бўлишни сўраймиз.

— Қозоғистон чегарасида юзлаб ўзбекистонликлар ўз автомашиналарида Ўзбекистонга ўтиш учун рухсат берилишини кутмоқда. Транспорт вазирлиги бу масалада қўшнилар билан алоқа ўрнатдими?

— Қозоғистон ва Россия чегарасида такси хизматини кўрсатувчи бир неча юзлаб фуқароларимиз тўпланиб қолган ва буни ижтимоий тармоқларда видеомурожаатлар орқали чиқишларда бевосита гувоҳи бўлдик. Бу бўйича  Транспорт вазирлиги тегишли идоралар билан ҳамкорликда ушбу масалага ечим топиш устида ишлаяпти.  Бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш керак: ушбу фуқаролар Россия ва Қозоғистонда белгиланган карантин талабларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланишмоқда. Қайтараман, бу борада музокаралар бошланди.

— Россияда моддий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган ва авиачипта учун пули қолмаган ватандошларнингЎзбекистонга қайтиб олишлари учун вазирлик томонидан кўмак бериладими?

— Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган, аммо авиачипта харид қилишга имконияти бўлмаган фуқаролар масаласи индивидуал тарзда ўрганилади ва имкон қадар ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилинади.

—Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар махсус дала шифохоналарига жойлаштирилиши айтилган. Айни пайтда улар барча қайтарилганларни қабул қила оладими?

— Хориждан чартер рейсларда келган фуқароларимиз 14 кун мобайнида карантин ҳудудига жойлаштирилади. Бунда жой етишмовчилиги муаммоси бўлмайди.

Илёс Сафаров суҳбатлашди.


Манба:  kun.uz


Back to the list