В Узбекистане Мўйноқ

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

2—4 май кунлари Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб авторалли ўтказилади

917

2—4 май кунлари Мўйноқ туманида автомобиль раллиси бўйича очиқ беллашув ўтказилади. 

Унда Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан спортчилар иштирок этади.  Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад Мўйноқ тумани туризмини ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат. Узунлиги 364 километрни ташкил этувчи йўл Орол денгизининг қуриган туби, Судочье кўли бўйидан, Устюрт платоси ва ҳозирги Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб ўтадиган масофани қамраб олади.

Пойгалар вақтида тадбир иштирокчилари мамлакатнинг Судочье кўли, Устюрт канёнлари, кўчманчи қабилаларнинг тарихий масканлари, денгиз соҳилидаги XII-XIII асрларнинг карвонсаройлари, Орол денгизи ва кемалар қабристони каби манзарали ерларидан баҳра олишлари мумкин.

Айни дамда Мўйноқ туманида мазкур беллашувни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари кетмоқда.


Манба: daryo.uz



Back to the list