- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Tadbirlar
- «Халқлар дўстлиги» майдонида 4 кун давомида ватанпарварлик фестивали ўтказилади
«Халқлар дўстлиги» майдонида 4 кун давомида ватанпарварлик фестивали ўтказилади
Тошкент шаҳрида жойлашган «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнидаги майдонда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестиваллар 11, 12, 13 ва 14 январь кунлари соат 14:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.
Тадбирларда таниқли эстрада хонандалари ва ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналарининг намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тақдим этилади.
Манба: daryo.uz