- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Tadbirlar
- 11-17 март кунлари Hashar Week лойиҳаси ўтказилади
11-17 март кунлари Hashar Week лойиҳаси ўтказилади
Жорий йилнинг 11-17 март кунлари Тошкент шаҳрида Hashar Week ижтимоий лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
The K'orôbe London бошқарувчи директори, халқаро сиёсий маслаҳатчи Суна Парк ишлаб чиққан Hashar Week лойиҳасига кўра, у кенг жамоатчилик эътиборини ҳавонинг ифлосланиши, экология ва чиқинди билан боғлиқ муаммоларга қаратиш учун хизмат қилади.
«Маиший чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг самарали йўқ қилиш ишларида аҳолининг индивидуал масъулиятини ошириш мақсадида лойиҳа одамларнинг онгини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, лойиҳа анъанавий ҳашар ишларини ижобий талқин этиб, оммалаштиришга қаратилган», – дейилади Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тарқатган хабарда.
Ташкилотчилар лойиҳани амалга ошириш орқали чиқиндиларни саралаш тизимини ривожлантириш ва оммалаштиришни мақсад қилиб қўйган.
Манба: kun.uz