Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Кемеровода автокран ўқи қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки ишчи ҳалок бўлди

416

Россиянинг Кемерово вилоятида автокран ўқи қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки ишчи ҳалок бўлди, бири жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ҳодиса 26 февраль куни кечки пайт қурилиш майдонида юз берди. Турар жойни тиклаш ишлари давомида бетон тўлдирилган идишни юқорига олиб ўтаётган автокран ўқи қулаб тушган.

Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, бир киши шикастланган.

Тергов қўмитасининг Кемерово вилояти бўйича бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан текширув билан шуғулланмоқда. Жиноий иш қўзғатилган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list