Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

АҚШ Ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда

584

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти. Бу ҳақда The Washington Post нашрига таяниб.

Мазкур ташкилот директори Фрэнсис Сиссна хизмат Давлат департаменти билан келишган ҳолда бир неча ой ичида ўз бюроларини ёпишини айтиб ўтган.

Оилавий визалар бериш, фарзандликка олиш, Америка фуқаролигини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш каби вазифалар АҚШнинг тегишли давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари ўртасида тақсимланади.

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати февраль ойи бошида Москва шаҳридаги бюросини ёпиш ҳақида қарор қабул қилганди. Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан иммиграция билан боғлиқ масалаларни Афинадаги бюро ўз зиммасига олади.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list