Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Хорижда ишлаётган юртдошларимиз иш стажига эга бўлади
Хорижда ишлаётган юртдошларимиз иш стажига эга бўлади
595
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолияти, суғурта тўловларини амалга ошириш бўйича фуқароларга яратилган эркинликлар ва уларнинг аҳамияти мавзусида матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Шуҳратжон Давроновнинг айтишича, агар хорижда ишлаб келган юртдошларимиз бир йилда мамлакатимизда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробаридаги суммани тўласа, иш стажи ёзилади. Айни вақтгача бу имкониятдан уч минг нафар фуқаро фойдаланган.
Аввал бу талаб энг кам ойлик иш ҳақининг 12 баравари миқдорида этиб белгиланган эди.
Бундан ташқари ўз томорқасида ишлаётганлар ҳам бундай имтиёзга эга. Улар белгиланган суммани тўлайди ва иш стажига эга бўлади.
Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир ҳақида маълумот бериб борамиз.
Манба: ЎзА