Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон фуқароси бошқанинг паспорти билан Россияга кирмоқчи бўлди

573
Россиянинг Астрахань вилояти чегарачилари мамлакат чегарасини бировнинг паспорти билан кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Ҳибсга олинган шахснинг мамлакатга кириши 2020 йил августига қадар тақиқланган, чунки у бунгача Ленинград вилоятида бир қатор маъмурий қоидабузарликларни амалга оширган. Шу сабабли Россия ҳудудига кириш учун ўзбекистонлик ўз акасининг паспортидан фойдаланган, уларнинг ташқи кўриниши эса ўхшаш бўлган.

Фуқаро Тошкентдан Саратовга кетаётган поездга ўтирган. Аммо «Аксарайский» ўтказиш пунктида чегара назоратидан ўтишда ёлғон фош бўлган. Қонунбузарга нисбатан «Россия Федерацияси Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.


Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list