Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Санкт-Петербург метросидаги теракт бўйича суд бошланди. Судланувчиларнинг барчаси айбларини тан олмасликларини билдирди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Санкт-Петербург метросидаги теракт бўйича суд бошланди. Судланувчиларнинг барчаси айбларини тан олмасликларини билдирди

571

Ленинград округ ҳарбий судида Санкт-Петербург метросида 2017 йил апрелида 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактни амалга оширишда гумон қилинган шахсларга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқиш бошланди. 

Йиғилиш давомида айблов хулосаси ўқиб эшиттирилганидан сўнг барча судланувчилар айбларини тан олмасликларини билдирди.

Суд бошлангунга қадар айбланувчилардан бири Шоҳиста Каримова журналистларга бу иш уюштирилгани, сумкасига граната солиб қўйилганини айтган.

Фото: Спуник

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросидаги теракт иши бўйича жами 11 киши — Аброр ва Акрам Азимовлар, Сайфулла Ҳакимов, Дилмурод Муйдинов, Содиқ Ортиқов, Аъзамжон Маҳмудов, Maxамадюсуф Мирзаолимов, Баҳром Эргашев, Иброҳим Эрматов, Шоҳиста Каримова, Муҳамадюсуф Эрматов ҳибсга олинган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list