Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Вазир мигрантларнинг Россияга бориш масаласини ҳал этмоқда
Вазир мигрантларнинг Россияга бориш масаласини ҳал этмоқда
517
Тожикистон вазири БМТнинг меҳнат қилаётган барча мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мажлисида қилган чиқишида Россия Федерациясига кириши тақиқланган тожикистонлик фуқаролар сони 201 минг 147 кишига етганини маълум қилди.
Россия ҳар йили Россия амалдаги қонунларни бузганлик баҳонасида минглаб тожик мигрантларини депортация қилади ва уларнинг кўпчилиги 5 йил мобайнида Россия ҳудудларига кира олмайди.
Женевада чиқиш қилган Сумангул Тағойзода “ҳукумат қонунчиликни бузган ҳолда Россия ҳудудларида меҳнат қилаётган ёки Россия ҳудудларида меҳнат қилиши тақиқланган Тожикистон фуқароларини навбатдаги амнистия қилиши учун Россия ҳукуматини ишонтиришга уринаётганлигини” таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон томони амнистия масаласини ҳал қилишда барча чора-тадбирларни кўрмоқда.
“2017 йилда қабул қилинган амнистияга биноан салкам 120 минг тожик мигранти амнистия қилинди ва улар яна пул топиш мақсадида Россияга бориш имкониятига эга бўлди. Натижада 100 мингдан ортиқ мигрант Россиядаги фаолиятини қонунийлаштиришга муваффақ бўлди”, дея сўзларига қўшимча қилди вазир.
Манба: ЎзА