Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қримда ўзбекистонлик экстремизмни тарғиб қилиш айблови билан ҳибсга олинди

545

Қрим пойтахти Севастополь шаҳрида радикал исломчилар гуруҳига етакчилик қилишда айбланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қрим ва Севастополь бўйича бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Асли Ўзбекистондан бўлган эркак тақиқланган адабиётлардан фойдаланиб, ташвиқот олиб борган ва атрофидагиларни унинг динига ишонмайдиганларга тажовузкор муносабатда бўлишга чақирган.

“Ёпиқ машғулотлар вақтида у мигрантларнинг мафкурасига таъсир ўтказиб, экстремистик фаолиятига янги аъзоларни жалб қилган” дейилади хабарда.

Айбланувчининг уйида ўтказилган тинтув вақтида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ҳужжатлар, компьютер ва телефонни, ашёвий далил сифатида олишган.


Манба: qalampir.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list