- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига 1,5 млн рубль ундириб берди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига 1,5 млн рубль ундириб берди
Жорий йил бошида Россияда иш бошлаган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ўзбекистонлик фуқароларга ҳақ тўламаган иш берувчилардан 1 495 000 рубль миқдоридаги иш ҳақларини олишга ёрдам берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан:
«Ант Япи» МЧЖ (Москва) —300 000 рубль;
«Возрождение» МЧЖ (Москва) — 700 000 рубль (дастлабки 100 000 рубль миқдордаги тўлов олинган);
«Евразия» МЧЖ (Москва) — 345 000 рубль;
Турли иш берувчилардан —150 000 рубль.
Фотода ваколатхона ходими ва ёрдам сўраб мурожаат қилган қашқадарёлик 26 ёшли Рустам Бобокалонов (иш берувчи 7 ой мобайнида иш ҳақи тўламаган, ваколатхонага мурожаат қилингандан сўнг 300 000 рубль олинган) акс этган.
Ваколатхона манзили: Москва, Казачий 1-тор кўчаси, 11/2. Ўзбекистон элчихонаси меҳмонлар уйи биноси. Телефон: +8 (925) 045-47-44.
Манба: daryo.uz