Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Олмаота ёки Туркистонга етиб олиш нархи қанча?

585
Айни вақтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Uzavtotrans Service” корхонаси Қозоғистонинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади.

Тошкент- Туркистон, Тошкент- Олмаота, Тошкент- Ушкунур, Чирчиқ- Ушкунур йўналишлари шулар жумласидандир. Қатновлар барча қулайликларга эга замонавий автобусларда амалга оширилади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан ҳарид қилиш мумукин. Бунда уларнинг нархи ҳам ҳамёнбоп. Мисол учун, Тошкент- Туркистон йўналиши чипта нархи 50минг сўм, Тошкент- Олмаота ва Тошкент- Ушкунур йўналиши чиптаси эса 101 минг сўм, Чирчиқ- Ушкунур йўналиши нисбатан арзонроқ яъни 90 минг сўм.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, яқинда “Тошкент – Нур-Султон”, “Тошкент – Тараз”, “Самарқанд – Туркистон”, “Самарқанд – Душанбе”, “Тошкент – Қозон”, “Тошкент – Уфа каби йўналишларда ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.

Манба: ЎзА

Munosabat bildirmoq


Back to the list