Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистоннинг Польшадаги биринчи элчиси тасдиқланди

505

Ўзбекистон ва Польша дипломатик алоқалари тарихида илк марта Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Сенат бу лавозимга Баҳром Бобоев номзодини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажриба тўплаган Бобоев Ўзбекистоннинг Польшадаги дипломатик миссияси раҳбари ҳам бўлган. 

Бобоевнинг айтишича, келгусида у ишбилармонлар билан бизнес форум ташкил этиш, ҳукуматларнинг сиёсий маслаҳатлашувини давом эттиришни режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ва Варшава давлат университетлари ўртасида англашув битими имзоланиши учун элчихона кўмак бериши айтилди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list