Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Москвада мигрантлар учун сохта ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган 50дан ортиқ киши қўлга олинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Москвада мигрантлар учун сохта ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган 50дан ортиқ киши қўлга олинди

606

Россия ФХХ Москвада мигрантлар учун сохта ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган 50дан ортиқ кишини қўлга олди, деб хабар берилди махсус хизмат матбуот релизида.

Тезкор маълумотларга кўра, Марказий Осиё фуқароларидан иборат бўлган гуруҳ ноқонуний миграция ташкил этиш мақсадида оммавий равишда сохта ҳужжатлар, бланкалар ва муҳрлар тайёрлаш билан шуғулланган.

Улар пул эвазига мигрантларнинг паспортларига зарур қайдлар қўйишган, сохта миллий паспортлар, миграцион карталар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришган. Мигрантлар сохта ҳужжатлар асосида рўйхатга қўйилган.

ФХХнинг хабарига кўра, 25та манзилда ўтказилган рейд давомида 56 киши қўлга олинган, 11та “лаборатория” фаолиятига чек қўйилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list