Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Одам савдоси билан айбланган фуқаро 7 йил умрини колонияда ўтайди
Одам савдоси билан айбланган фуқаро 7 йил умрини колонияда ўтайди
678
Терговнинг аниқлашича, Замира Фурқатзода Истаравшан шаҳри ва Зафаробод туманида истиқомат қилувчи уч нафар қизни катта маош ваъда қилиб мана шу мамлакатларга олиб борган. Бу қизлар Таиланд, Ҳиндистон ва Туркияга боргач тунги клубларда мижозларга хизмат қилишларини билган. Замира Фурқатзода яна бир жинсий қулликка муносиб номзод бўлган аёлни олиб чиқиб кетаётганида ушланди, дея 9 май куни хабар берди Сўғд вилояти ИИББ матбуот котиби Акбар Шарипов.
Суд залида бўлганлардан бирининг маълум қилишича, айбланувчи Фурқатзода ўзига қўйилган айбларни инкор қилди. “Унинг баёнот беришича: барча аёллар фоҳишалик билан шуғулланишини билган ва бепул овқат, турар жой ва ишлаб топилган пулнинг маълум қисмига умид қилган”, дейди манба. Аммо трафик қурбонлари судда Фурқатзода яхши маош тўланадиган энагалик, официантлик ва уйда ўтириб ишлайдиган ҳамширалик ишларини таклиф қилган.
Одам савдоси қурбонларига ёрдам берадиган “Фемида” ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раиси Саноат Солиеванинг айтишича, илк бор фоҳишалик билан аёлни Таиландга олиб чиқиш факти қайд қилинди. Унинг сўзларига қараганда, одам савдогарлари одатда жинсий қулларни Тожикистондан Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига олиб чиқади.
2013 йилда Тожикистонда қонунчиликка “одам савдоси” тушунчаси киритилди, бу жиноят учун 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилади.
Манба: ЎзА