Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда Ўзбекистоннинг икки фуқароси катта миқдордаги героин билан қўлга олинди

644

Твернинг Заволжск туманида Россия ИИВ Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш бошқармасининг Тверь области бўйича ходимлари кўчалардан бирида гиёҳванд моддаларни ўтказишда гумонланган, 20-34 ёшлар оралиғидаги икки эркакни қўлга олишди. Текширув давомида полициячилар кукунга ўхшаш модда бўлган 302та полимер ўрамни олиб қўйишган.

Қўлга олинганлар Ўзбекистондан Тверга келишган, деб хабар бермоқда Tvernews. Тезкор ходимлар версиясига кўра, эркаклар гиёҳвандлик воситасини бевосита алоқага кирмаган ҳолда ўтказмоқчи бўлишган. Улар тайёр наркотикни битталик дозаларга ажратиб, шаҳарнинг турли жойларидаги махсус жойларга яшириб қўйишни режалаштиришган.

Фото: Tvernews

Топилган ўрамлар ичидаги модда билан ИИВ бошқармаси Эксперт-криминалистик марказга текшириш учун жўнатилди. Хулосага кўра, модда умумий оғирлиги 800 грамдан иборат бўлган героин экан.

Фото: Tvernews

Қўлга олинган шахсларга нисбатан йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний ўтказиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Наркокурьерлар йигирма йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list