- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба 1-ўринни олди
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба 1-ўринни олди
Корея Республикасининг Бусан вилояти Ал Фатаҳ масжидида Бусан вилояти мусулмонлари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб утди. Мусобақа Гимҳе шаҳридаги Имом Ал Бухорий жомеъ масжиди имоми Абдуғаффор Эргашевнинг тиловати билан бошланди.
Видео: https://youtu.be/9Bm2amC3UlE
Мусобақада Кореяда яшаб, ишлаётган Индонезия, Малайзия, Бангладеш, Покистон ва ўзбекистонлик ёш қорилар Қуръоннинг 30 порасидаги сураларни ўқиб бердилар.
Қуръон мусобақасида Ёнгсан университети 2-босқич талабаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрилик Муҳаммадмустафо Ҳабибуллаев 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Видео: https://youtu.be/o84CKkhTK4I
Қайд этиш жоиз, жанубий Кореяда Рамазон ойида Қуръон мусобақаси ўтказиш анъанага айланган.
Манба: kun.uz