Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ленинград областида қурилиш ҳавозалари қулаши оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик мигрант жароҳат олди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ленинград областида қурилиш ҳавозалари қулаши оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик мигрант жароҳат олди

633

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 27 май куни Россиянинг Ленинград области Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.

Ғанишер Тошмаматович Ҳасанов (1987 йилда туғилган) ва Сами Ҳамидович Қосимов (1970 йилда туғилган) Ленинград области клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. Фазлиддин Мирзараимович Шомаматов (1992 йилда туғилган) ҳам шу касалхонага жойлаштирилган.

Мансур Абдураҳмонов (1983 йилда туғилган) Всеволжск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.

Фото: Комсомольская правда

Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Фото: Комсомольская правда

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list