Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Юқумли касаллиги бор мигрантлар Россияда рўйхатга олинади

549

Россияда юқумли касалликлар билан касалланган мигратлар маълумот  базаси тузилади ва улар ишга қўйилмайди.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи органи Роспотребнадзор юқумли касалликлар билан касалланган мигрантлар маълумот базасини тузишни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Роспотребнадзор таклиф қилган қонун лойиҳасига кўра, юқумли кассалик аниқланган меҳнат мигранти махсус рўйхатга киритилади. Шундан сўнг, аҳоли орасида эпидмиологик вазиятга таъсир қиладиган маълумотлар ўрганилади, жумладан унинг меҳнат фаолияти, турар жойи ва бошқалар ҳақида, дейилган хабарда.  

Ушбу маълумотлар базасини яратиш юқумли касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш, санитария ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва инфекцион касалликларга чалинган мигратларнинг иш фаолиятини чеклашга қаратилган.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list