Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди

527
Москвада 7 июнь куни Ўзбекистон фуқароси полициячи томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлади.

«Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Ўзбекистон томонининг сўровига кўра халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Т.С.нинг 7 июнь куни Москва шаҳар ‘Коптево’ ИИБдан қочишга ва полиция ходимининг табел қуролини қўлга киритишга уриниши чоғида отиб ўлдирилганлиги тўғрисида ОАВнинг тарқатган хабарларини тасдиқлади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда ва унинг якунлари юзасидан процессуал қарор қабул қилинади. «Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган», — дейилади расмий ахборотда.



Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list