Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин

464

Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати маълум қилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги ялпи мажлис давомида Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни кўриб чиқиб, биринчи ўқишда маъқуллади.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминлайди, шунингдек, экстрадиция қилиш учун давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради.

Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list