Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Меҳнат вазири хусусий бандлик агентликлари хизмати нархи қачон арзон бўлишини айтди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Меҳнат вазири хусусий бандлик агентликлари хизмати нархи қачон арзон бўлишини айтди

751

Вазир шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш кўлами кутилгани каби катта бўлмаётганини қўшимча қилди.

 Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш учун катта нарх қўяётгани юзасидан фикр билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Менга кўпинча шу саволни беришади, нега хусусий бандлик агентликлари чет элга ишга жойлаштиришда катта нарх қўяпти, деб. Бу жараёндан ўтиволишимиз керак, назаримда. Рақобатни ўзи яқин келажакда меҳнат бозоридаги хизмат кўрсатиш нархларини мувозанатга олиб келади, бизга фақат озгина вақт керак бўлади", - дея тушунтирди Шерзод Кудбиев.

Вазирнинг айтишича, хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш кўлами кутилганидек катта бўлмади.

Жорий йилнинг беш ойи давомида агентликлар уларга мурожаат қилган 21 мингдан зиёд фуқаролардан, атиги 1017 нафар фуқарони ишга жойлаштирган бўлса, шулардан 962 нафари чет элда, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари (2), Литва (40), Россия Федерацияси (398), Туркия (509) каби давлатларга ишга жойлаштирилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири келтирган статистик рақамларга кўра, Ўзбекистоннинг 2,5 миллион фуқароси меҳнат мигрантлари сифатида хорижга чиқиб кетган бўлса, улардан 2 миллионга яқини Россияда фаолият юритади ва ҳар йили ватанга 4 миллиард долларга яқин маблағларни ўтказадилар.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list