Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида вафот этди

486

18 июнь куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида “Уралск-Ақтобе” трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бош консулхона томонидан Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг навбатчи хизматлари ва Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги бўлимлари билан тезкор алоқа ўрнатилган ҳамда марҳум ҳамюртимизнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

11 июнь куни Ақтобе вилоятидаги Қарабутақ-Ақтобе автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Қўшшаев вафот этганди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list